2017 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистонда сотилган автомобиллар орасида Chevrolet маркасига тегишли автомобиллар қатъий биринчи ўринни эгаллаган. Бу хулоса, OLX эълонлар сервисининг мутахассислари томонидан, «Автомобиллар» бўлимида январь ойидан июль ойигача тузилган битимлар бўйича келтирилган маълумотларнинг таҳлилига асосланган.

Chevrolet фақатгина энг оммабоп марка бўлибгина қолмай, унинг маълум моделлари энг харидоргир автомобиль маркаларининг рўйхатида ҳам биринчи бешта ўринни эгаллаган.

Биринчи олти ойлик якунлари бўйича келтирилган маълумотлар GM Uzbekistan марка устунлигини, бошқа барча рақобатчилар ортда қолганлигини яққол намойиш қилган. Сотилган барча автомобилларнинг умумий ҳажмидан Chevrolet маркасининг улуши 54,2 фоизни ташкил қилган. Бу эса OLX орқали сотилган ҳар иккинчи автомобиль айнан шу маркага тегишли эканлигини англатади. 

Иккинчи ўринни банд этган, энг яқин рақобатчи ишлаб чиқарувчи — Россиянинг ВАЗ маркаси. Бу маркага тегишли автомобиллар, барча сотилган автомобилларнинг умумий улушидан 16,8 фоизини ташкил қилган. Бу эса ҳали ҳар олтинчи автомобиль ҳам эмас. Учталикни Жанубий Кореянинг Daewoo маркаси якунлаган. Бу марка улушига сотилган барча автомобилларнинг 12,5 фоизи тўғри келган (ҳар саккизинчи битим). Қиммат бўлмаган бу маркалар учталиги, тузилган барча битимларнинг 83,5 фоизини ташкил қилган.

Энг оммабоп автомобиль маркалари орасида тўртинчи ўринни Германиянинг «Мерcедес» маркаси эгаллаган, унинг улушига ёпилган битимларнинг 3 фоизи тўғри келган. Бешинчи ўринда Россиянинг яна бир автомобиль ишлаб чиқарувчиси — ГАЗ маркаси, унинг улушига ёпилган битимларнинг 2,4 фоизи тўғри келган. Ўнталикка шунингдек, «Москвич» (1,7 фоиз), «Бошқалар» категориясига умумлаштирилган қиммат бўлмаган танилмаган маркалар (1,6 фоиз), BMW (1,6 фоиз), Toyota (1,1 фоиз) ва Hyundai (0,8 фоиз) кирган.

Умуман олганда, биринчи ярим йиллик якунлари бўйича Ўзбекистонда энг оммабоп бўлган автомобиль маркаларининг 20 талиги қуйидагича: 

1. Chevrolet
2. ВАЗ
3. Daewoo
4. Mercedes
5. ГАЗ
6. Москвич
7. Бошқалар
8. BMW
9. Toyota
10. Hyundai
11. Nissan
12. ЗАЗ
13. Opel
14. Ford
15. ИЖ
16. УАЗ
17. Fiat
18. Audi
19. Lexus
20. Mazda

Автомобиль моделларига келадиган бўлсак, энг оммабоп топ 5талик тўллиқ Chevrolet маркасининг маҳсулотларидан иборат. Биринчи ўринда Chevrolet Spark — ёпилган битимларнинг умумий сонидан 14,1 фоиз. Иккинчи ўринда Chevrolet Lacetti — 12,2 фоиз. Учинчи ўринда Chevrolet Nexia — 11 фоиз. Тўртинчи ўринда Chevrolet Matiz — 10,9 фоиз. Бешинчи ўринда эса Chevrolet Cobalt — 6,4 фоиз. 

Chevrolet маркасининг энг яқин рақобатчиси – Daewoo Nexia олтинчи ўринни эгаллаган. Ярим йил ичида OLX орқали сотилган автомобилларнинг умумий сонидан 5 фоизи мазкур марка ҳиссасига тўғри келган. Кейинги ўринда 4,3 фоиз билан Daewoo Matiz. Ўнталикка шунингдек, Chevrolet Captiva (3,9 фоиз), ВАЗ 2106 (2,9 фоиз) ва Daewoo маркасининг яна бир модели — Damas (2,6 фоиз) кирган.

Қизиғи шундаки, иккинчи ўнталик ҳам деярли тўллиқ Chevrolet, ВАЗ ва Daewoo маркаларига тегишли моделлардан иборат. 16-ўриннигина «Бошқалар» категориясига умумлаштирилган майда автомобиль ишлаб чиқарувчилар эгаллаган. Оммабоп автомобиль моделлари рейтингининг 20- ва 30-сатрлари орасида фақат «Москвич»ларни кўришимиз мумкин (22- ва 30-ўрин). Бунда 31-сатрни ГАЗ 31029 эгаллаган. Бу рўйхатдаги биринчи Европа автомобили — Mercedes Е-200 эса 33-ўрингагина сазовор бўлган (ёпилган битимларнинг 0,4 фоизи). 

Ярим йиллик якунлари бўйича Ўзбекистонда энг оммабоп бўлган автомобиль моделларининг 20 талиги 

1. Chevrolet Spark
2. Chevrolet Lacetti
3. Chevrolet Nexia
4. Chevrolet Matiz
5. Chevrolet Cobalt
6. Daewoo Nexia
7. Daewoo Matiz
8. Chevrolet Captiva
9. ВАЗ 2106
10. Daewoo Damas
11. Chevrolet Malibu
12. Chevrolet Epica
13. Daewoo Tico
14. ВАЗ 21063
15. ВАЗ 2107
16. Бошқалар
17. ВАЗ 2101
18. ВАЗ 21011
19. ВАЗ 21061
20. ВАЗ 2109