Вазирлар Маҳкамасининг 23.08.2017 йилдаги 663-сон қарори билан Аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш бўйича фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.
 
Аввал амал қилган тартибга кўра, лицензия фаолиятини амалга ошириш учун филиалларга эга бўлган лицензия талабгорига лицензия билан бир вақтда шундай филиаллар сони бўйича тасдиқланган нусхалари ҳам бериларди.
 
Эндиликда  филиаллар тўғрисидаги маълумотлар ҳар бирининг жойлашган манзили кўрсатилган ҳолда улар тегишли лицензия талаблари ва шартларига амал қилиши шарти билан, лицензиялар реестрига киритилади.
 
Шунингдек, лицензиат филиал очган (ёпган) тақдирда, ҳар бирининг жойлашган манзили ва масъул шахс тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда Интеллектуал мулк агентлигини бу ҳақда ёзма хабардор қилади. Шундан сўнг филиал тўғрисидаги маълумотлар 3 иш куни ичида лицензиялар реестрига киритилади ва бу ҳақда лицензиат 5 иш куни ичида ёзма хабардор қилинади.