Хитой БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Шимолий Кореяга нисбатан санкцияларини қатъий бажариш ниятида. Бу ҳақда ХХР ТИВ раҳбари Ван И маълум қилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».

Унинг сўзларига кўра, Пекин Хавфсизлик Кенгашининг КХДРга нисбатан резолюциялари талабларига «тўла ҳажмда ва охиригача» амал қилади.

Шунингдек, Ван Ининг таъкидлашича, Хитой БМТ Хавфсизлик Кенгашининг бошқа аъзолари билан Шимолий Кореянинг сўнгги баллистик ракета синовига жавоб ишлаб чиқади.

Аввалроқ Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Хитойнинг КХДРга босими жуда муҳим эканини айтганди.