Россиянинг Биринчи канали журналисти Анна Курбатова Россияга мажбуран қайтарилади. Бу ҳақда Украина Хавфсизлик хизматининг расмий вакили Елена Гитлянская фейсбукда хабар берган.

«Россиялик тарғиботчи Анна Курбатова Россияга мажбуран қайтариб юборилади. Украина ҳуқуқий давлат бўлиб, унинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари фақатгина амалдаги қонунчилик доирасида ҳаракат қилади», - дея ёзган у.

Унинг сўзларига кўра, айни пайтда Курбатовани мамлакатдан расман чиқариб юбориш учун керак бўладиган ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.

Аввалроқ рус ОАВ Киевда Россиянинг Биринчи канали журналисти ўғирлаб кетилгани ҳақида хабар берганди.