ProBeamUST ва MiniBeam проекторлари мукаммал уй кинотеатрлари учун. Кенг тўпламли қулай функцияларни синаб кўринг.

Мана олти йилдирки, LED-проекторлар йўналишида етакчиликни сақлаб келаётган LG Electronics (LG) компанияси Европанинг энг йирик IFA маиший техника ва электроника кўргазмасида икки янги қурилмасини намойиш этиб, ўз етакчилигини янада мустаҳкамлашга қарор қилди. Компания LED/лазер проекторлар бозоридаги улушини ошириш стратегияси доирасида Берлинда ProBeamUST (UltraShort-Throw технологияли) лазер проектори ва MiniBeam (модельPH30JG) проекторлари тақдимотини ўтказади. Таҳлилларга кўра, LG'нинг  LED/лазер проекторлар бозоридаги улуши уч йилдан кейин 5,7 миллиард долларни ташкил қилади. 

Фото: LG

LGProBeamUST қурилмаси проектордан ультра-яқин масофада FullHD-тасвирни таъминлайди ва шу орқали уй шароитида фильм атмосферасига тўлиқ "шўнғиш" имконини беради. 

Фото: LG

UltraShort-Throw технологияси шуниси билан қулайки, проектор симсиз бўлиб, профессионал ўрнатув ёки проектор ва экран ўртасида қўшимча жой талаб қилмайди (ProBeamUST 100 дюймли тасвирни акс эттириши учун атиги 12 сантиметр керак бўлади). ProBeamUST бошқаруви интуитив даражада амалга оширилади, унга алоҳида жой керак бўлмайди - шунчаки проекторни истаган мебель устига жойлаштиринг ва киносеансдан завқ олинг. 

Фото: LG

Проекторларнинг ёруғлик шароитидаги самарасига шубҳа қилаётган истеъмолчиларнинг хавотирига ҳожат йўқ, зеро LG ProBeamUST'нинг ёрқинлиги 1500  ANSI-люменни ташкил қилади, бу компаниянинг ундан аввалги қурилмасидан 1,5 баробар кўп демакдир. ProBeamUST'нинг контрастлик коэффициенти эса 150000:1'га тенг, у ҳар қандай шоу ёки кинофильм намойиши вақтида жонли ва аниқ тасвирлар билан таъминлайди. Бундан ташқари, ProBeamUST лампаси жуда узоқ вақт - 200000 соатгача хизмат кўрсатади. I-шаклли инновацион лазер механизми қурилмани ингичка ва силлиқ дизайн билан таъминлайди, натижада у ҳар қандай интерьерда ҳам ажойиб кўриниш олади. 

Фото: LG


LG ProBeamUST уни симсиз динамикалар ёки қулоқчинларга улаш имконини берувчи қатор опцияларга эга. Тўрт асосий созлама ProBeamUST'нинг бошқа проекторлар фақат орзу қилиши мумкин бўлган максимал мослашувини таъминлаб, тасвирнинг ҳам горизонтал, ҳам вертикал камчиликларини бартараф этади. Премиум-қурилма LG'нинг мукофотларга сазовор бўлган webOSSmartTV платформасида яратилган. 

Фото: LG


LG MiniBeam – IFA 2017'да тақдимоти ўтказиладиган яна бир эксплуатацияси осон проектор. Тўрт соатгача ишлайдиган аккумулятор билан таъминланган MiniBeam HD-проектори кучли симсиз функционал билан жиҳозланган, унда табиатда ҳордиқ чиқариш, уй ёки меҳмонхона номеридаги веранда шароитларида икки тўлиқ метражли фильмни бемалол томоша қилиш мумкин. Энг катта таассурот қолдирадиган функцияларидан бири – Multi-AngleProjection ("кўп бурчакли проектлаш") қурилмани 70 даражагача буриб, штатив ёрдамисиз тасвирларни деворнинг тепа қисмида ёки ҳатто шифтда кўриш имконини беради. 

Фото: LG

LG MiniBeam проектори фойдаланувчиларга портатив қурилмани қўллашда мисли кўрилмаган эркинлик беради. 
Type-C'га тўғри келувчи  USB-кабели MiniBeam'ни бошқа қурилмаларга, масалан, ноутбук ва смартфонга улаш ва 9000 мАс сиғимли аккумуляторни ягона кабель орқали зарядлаш имконини яратади. MiniBeam Bluetooth функциясига эга ҳар қандай қурилмага - симсиз динамикалар, смартфон ёки ҳатто автомобилнинг акустик тизимига аудио-сигнал йўллаши мумкин.

Фото: LG

"Биз портатив LED-проекторлар тоифасида жаҳон етакчиси эканимиздан жуда фахрланамиз", - дейди LG Electronics компаниясининг IT-бўлими раҳбари Ян Ик-Хвань. "IFA кўргазмасида намойиш этиладиган проекторлар истеъмолчиларга уй шароитида кино кўриш жараёнида унутилмас таассуротларни тақдим этади".

1-6 сентябрь кунлари Берлин кўргазмасининг 18-залига ташриф буюрувчи LG стенди меҳмонлари LG проекторларининг энг янги қаторини синовдан ўтказишлари мумкин бўлади. 

Реклама ҳуқуқи асосида.