Невада штатининг спорт комиссияси UFC чемпиони Конор Макгрегорга 26 октябрга қадар жангларда иштирок этишни тақиқлаб қўйди. 

ESPN маълумотига кўра, жанглар ва спаррингларни, шунингдек, 11 октябргача «исталган алоқаларни» тақиқлаш бўйича қарор спортнинг жанговар турларидаги стандарт тиббий тартибга солиш амалиёти билан боғлиқ.

Таъкидланишича, бу Макгрегорнинг кейинги фаолиятига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.

Аввалроқ Мейвезер Макгрегорга маслаҳат берганди.