Россиялик машҳур сайёҳ Фёдор Конюхов Ер атрофини 222 кунда айланиб чиқишни режалаштирмоқда. У бу ҳақда география бўйича ягона давлат имтиҳонидан энг юқори балл тўплаган мактаб битирувчилари билан учрашувда маълум қилган.   

“Биз бу мақсадда қайиқ қурмоқдамиз, мен унда Ер атрофини айланиб чиқмоқчиман: Австралиядан Австралияга 222 кун эшкак эшаман. Қайиқ Англияда қурилмоқда”, деб айтган сайёҳ. 

Унинг айтишича, у бундан кейинги саёҳатини ҳам режалаштириб қўйган. Сайёҳ ҳозирда қурилиш босқичида бўлган улкан планерда саёҳатга жўнамоқчи. 

 “Планер қанотлари узунлиги 44 метр бўлади. Мен 15 км баландликка кўтарилиб, Ер атрофини тўхташларсиз ва қўнишларсиз бир марта айланиб чиқмоқчиман”, деб айтган Конюхов.

Конюховнинг айтишича, у планерда Ер атрофини 120 соатда айланиб чиқмоқчи. Cайёҳ шу мақсадда Беларусь ва Литвада учар машинани бошқаришни ўрганмоқда.