Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2017 йилдаги 659-сон қарори билан Давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга тузатишлар киритилди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.
 
Ҳужжатга киритилган қўшимчалар фуқароларнинг мурожаатлари бўйича бажарилган иш тўғрисида ҳисобот тартибини тартибга солади.
 
Демак, давлат органлари ва уларнинг масъул бўлинмалари ҳар ойда:

•  Президент девонига мурожаатлар билан ишлаш тўғрисида ҳисобот тақдим этади;
•  мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларини ИДХЯПда, давлат органларининг расмий веб-сайтларида, босма ва электрон ОАВда эълон қилади;
•  тушган мурожаатларни таҳлил қилиш якунлари бўйича давлат органининг расмий веб-сайтида тегишли статистика ҳисоботларини эълон қилади.