Ригада 28-30 август кунлари Латвия-Ўзбекистон иқтисодиёт, саноат ва илмий-техник ҳамкорлиги ҳукуматлараро комиссиясининг 7-йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Йиғилиш давомида Ўзбекистон ва Латвия ишбилармон доиралари иштирокида бизнес-анжуман бўлиб ўтди.

Бизнес-анжуман давомида Ўзбекистон корхоналари Латвияга барра ва қайта ишланган мева-сабзавот, электротехника, тўқимачилик маҳсулотлари, юқори унумдор маъданли ўғитлар ва кимё маҳсулотларининг замонавий турлари, енгил ва юк машиналари ҳамда бошқа кўплаб маҳсулотларни барқарор равишда етказиб беришни таъминлашлари мумкинлиги қайд қилиб ўтилган.

Шунингдек, Латвиянинг De Fonte Group компанияси ва Ўзбекистон ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги “Ўзтрейд” АЖ ташқи савдо компаниясининг қўшма савдо уйини очиш бўйича келишувга эришилган.