Омсклик Алексей Назаров тўлиқ реставрация қилинган, 1949 йилда ишлаб чиқарилган 400-сериядаги “Москвич”ини сотувга қўйди. Назаров машинани тиклашда ҳаттоки самолёт деталларидан фойдаланди. Жумладан, автомобилга Ту-154 cамолёти ўриндиғи ўрнатилган. Машина бир миллион рублга сотилиши Auto.ru сайтида эълон қилинган. 

“Оригинал “Москвич”да ҳеч нарса, жумладан печка бўлмаган. Мен бу “Москвич”ни унда хоҳ қиш, хоҳ исталган об-ҳавода юриш учун яратдим. Бу тўғрироғи гибриддир. Унда кўплаб совет машиналари деталлари бор. Ҳаттоки самолёт ва вертолёт деталлари ҳам қўлланган. Мисол учун, салондаги ўриндиқлар Ту-154’ники”, деб айтган Назаров “НГС Омск” нашрига.

Фото: auto.ru

Эълонда машинага ВАЗ-2103’нинг 81 от кучига эга двигатели ўрнатилгани кўрсатилган. Машина узатмалар қутиси 5 поғонали. Бундан ташқари, машинада USB ва AUX разъёмларига эга  мультимедиа тизими мавжуд.

Фото: auto.ru

Назаровнинг таъкидлашича, автомобилларни тиклаш унинг хоббисидир. У бу машинани ўғлини тўйини ўтказиш учун сотишга қарор қилган. 

Фото: auto.ru