Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси маълумотига қараганда, Россиянинг Самара вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси қурбонлари орасида Ўзбекистон фуқаролари борлиги ҳақидаги баъзи ОАВ томонидан тарқатилган хабарлар тасдиқланмади. Мазкур ҳодиса натижасида 3 киши ҳалок бўлган ва 4 киши жароҳатланган. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

«Лада Ларгус» автомобилининг «КамАЗ» билан тўқнашуви Волжский томанининг Черновское сув омбори яқинида 2017 йил 27 август куни соат 03:00 атрофида бўлиб ўтган.

Ҳозирги вақтда элчихонанинг консуллик бўлими томонидан Ўзбекистон фуқароларининг жароҳатланганлар орасида бўлганлиги ҳақидаги маълумот қўшимча текширилмоқда.