“Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги 29.08.2017 йилдаги ЎРҚ-439-сонли қонун Ўзбекистон Президентининг расмий сайтида эълон қилинди.

Ҳужжатга кўра Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов 2017 йил декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади. 

Сайланган депутатлар ўз ваколатларини 2019 йилда ўтказиладиган маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига навбатдаги сайлов натижалари бўйича пойтахт халқ депутатлари туман Кенгашларининг янги таркиблари шакллантирилгунига қадар амалга оширади.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига  жорий йилда сайловни ташкил этиш ва ўтказиш учун туман сайлов комиссиялари тузилишини, сайлов округларининг сони белгиланишини таъминлаш топширилди.

Бундан ташқари, Конституция, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги, «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги, «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонунларга тегишли тузатишлар киритилди.