АҚШ президенти Дональд Трамп 29 август куни “Ҳарви” довулидан жабр кўрган, Техас штати жанубида жойлашган Корпус-Кристи шаҳрига вайроналар кўламини баҳолаш ва аҳолига ҳамдардлик билдириш учун келган. Бу ҳақда The New York нашри хабар бермоқда.   

Таъкидланишича, Трамп Техасга имкони борича тезроқ келиш учун жадвалини ўзгартиришига тўғри келган. 28 августда Трамп қўшни Луизиана штатида унга Техас штатидан келаётган довул сабабли фавқулодда вазият тартибини киритди.

Трамп тиклаш ишларига бағишланган йиғилишда АҚШ ҳукумати довул оқибатларини бартараф этиш учун катта кўламли операцияни намунали ўтказиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишини айтган. Унинг айтишича, гап офатнинг “жуда катта кўламда” содир бўлгани ҳақида кетган. “Ҳеч ким ҳеч қачон бунга ўхшашини кўрмаган”,. деб айтган Трамп “Ҳарви” довули ҳақида. 

Трамп қутқарув ва тиклаш операцияларининг иштирокчилари хатти-ҳаракатларига юқори баҳо берган. “Биз бир-биримизни табрикламаймиз, биз барчаси якунлангандагина бир-биримизни табриклай оламиз”, деб таъкидлаб ўтган Трамп.  

“Ҳарви” довули АҚШдаги охирги 12 йил ичидаги энг кучли довул бўлди. 26 августда у тропик шамол даражасигача заифлашган. Табиий офат ҳудудидаги шамолнинг максимал тезлиги 29 м/сониядан 20,1 м/сониягача тушган. Охирги маълумотларга кўра, офат оқибатида 14 киши ҳалок бўлган.