Украиналик боксчи Владимир Кличко китоб ёзди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net» портали.

Кличко Германия пойтахти Берлинда 29 август куни «Challenge Management» («Чақириқларни бошқариш») номли китоби тақдимотини ўтказган. У иқтисодиёт ва бизнесга бағишланган. Кличко бизнес-жараёнларда қандай ёндашув ва услублар юқори мақсадларга эришишда ёрдам беришини тушунтиришга ҳаракат қилган. Китобнинг ўзи немис тилида ёзилиб, нашр этилди.

Боксчининг ўзи китоб тақдимотида иккинчи карьераси стартида тургани ҳақида таъкидлаб ўтди. У худди биринчиси каби ёрқин бўлиши ҳам маълум қилинган.

Владимир Кличко 2017 йилнинг 3 август куни фаолиятини якунлаши ҳақида маълум қилди. У оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпионидир.