Volkswagen концерни навбатдаги қайтарув кампаниясининг бошланиши ҳақида эълон қилди - бу сафар гап "дизельгейтлар" ҳақида эмас. 280 915 та Passat ва Passat CC седанида ЙТҲга олиб келиши мумкин бўлган эҳтимолий  техник носозликлар аниқланди. "Автовести" шу ҳақида хабар берди

Манбага кўра, гап энергия таъминотида муаммо келтириб чиқариши мумкин бўлган ёқилғи насоси, аниқроғи бошқарув модули фаолиятидаги эҳтимолий носозликлар билан боғлиқ. Натижада ё насос кутилмаганда ишдан чиқиши мумкин, ёки аккумуляторни "ўтказиб", тўхтовсиз ишлаши мумкин. 

Шимолий Америкада эълон қилинган чақирув кампаниясида 2006 йилдан 2010 йилга қадар ишлаб чиқарилган Passat'лар ҳамда 2009-2016 йилларда ишлаб чиқарилган Passat CC автомобиллари иштирок этади. 

Volkswagen компания юқорида қайд этилган сабаблар бўйича ЙТҲлар ва жабрланганлар ҳақида маълумотга эга эмаслигини алоҳида таъкидлади. 

Машиналарни қайтариш кампаниясига 13 октябрда старт берилади.