Жанубий Корея терма жамоаси сардори, «Суонси» ярим ҳимоячиси Ки Сон Ён ҳал қилувчи ўйинларда жамоасига ёрдам бера олмаслиги эҳтимоли юқори.

Wales Online’да ёзилишича, «Суонси» вакиллари футболчининг терма жамоа ўйинларига тикланиб улгуришига ишонишмаяпти. 

Футболчи ёз бўйи тиззасидан олган жароҳатдан даволанди ва АПЛ ўйинларида майдонга туша олмади. 

Терма жамоа бош мураббийи уни ҳал қилувчи ўйинлар олдидан терма жамоага жалб қилган ва Ки айни паллада кореялик шифокорлар назоратида бўлиб турибди. 

Ки Сон Ён Жанубий Корея терма жамоасининг сардори ва етакчиси саналади. У жамоа сафида 93 ўйинда майдонга тушиб, 10 гол киритган.