АҚШ ва Жанубий Корея қирувчилари ҳамда бомбардимончилари КХДР навбатдаги ракетани учиргани туфайли қўшма машқлар ўтказди. Бу ҳақда «Рёнхап» Жанубий Корея ҳарбий-ҳаво кучларига асосан хабар бермоқда.

Хабар қилинишича, машқларда Американинг B-1B стратегик бомбардимончилари Гуамдаги оролдан, Японияда жойлашган F-35B қирувчилари, шунингдек, Жанубий Кореянинг F-15K қирувчилари иштирок этган. Бундан ташқари, KC-135 Stratotanker ҳарбий-транспорт самолёти ҳам сафарбар этилди.

Агентлик маълумотига кўра, машқлар Канвондо вилоятида ўтказилган.

Аввалроқ Жанубий Корея КХДРни огоҳлантириб қўйгани хабар берилганди.