Жазоир Футбол Федерацияси расмий сайтида «Лестер» ярим ҳимоячиси Риёз Маҳрез терма жамоа қароргоҳини тарк этишга рухсат олгани ҳақида хабар берилди. У Европага қайтган ва 31 август куни янги клуби сафига ўтади.

AS нашри хабарига кўра, Маҳрез «Барселона»га ўтади. Унинг трансфери қиймати 50 млн еврони ташкил қилади.

Шу билан бир вақтда Франциядаги L'Équipe нашри, 26 ёшли бу футболчига «Челси» ва «Тоттенҳэм» асосий даъвогарлар эканини ёзмоқда.

«Лестер» сафида Маҳрез 2014 йилдан буён тўп сурмоқда. У бу жамоа сафида жами 141 ўйин ўтказган ва 35 гол уриб, 27 голга узатма берган.