Британиянинг Aston Martin Limited компанияси 2019 йилгача электромобиль яратиш истаги ҳақида маълум қилди. Бундан ташқари, компания бош директори Энди Палмер матбуот билан суҳбатда 2025 йилгача компания секин-аста электр двигателга ўтмоқчилигини маълум қилган.   

Яқин йилларда ички ёнув двигателидан тўлиқ воз кечишнинг имкони бўлмайди, бироқ 5-7 йилдан кейин Aston Martin маркаси остида ишлаб чиқарилувчи барча машиналар гибрид бўлади. Бу уларга нафақат газ ва бензинда, балки электр двигателда юришга имкон беради.

Компаниянинг тўлиқ электр автомобили RapidE модели бўлади. Бу моделни 2019 йилда чекланган миқдорда ишлаб чиқариш мўлжалланган. Ҳаммаси бўлиб 100 тача машина ишлаб чиқарилгани сабаб, хойнаҳой у хусусий коллекцияларга буюртма асосида харид қилишдан ортмайди. Бироқ бунинг учун анчагина ҳақ тўлашга тўғри келади. 

Aston Martin двигатель ва электрон қисмларни Daimler AG’дан сотиб олади, бироқ инглизлар яратадиган электромобиллар компаниянинг ўзи ишлаб чиқарадиган электр двигателларда ҳаракатланиши кўзда тутилган.