Бразилияда, Рио-де-Жанейро ва Сан-Паулу шаҳарларини боғловчи йўлда 36 та автомобиль тўқнашиб кетди. Оқибатда 2 киши ҳалок бўлган, 20 киши жароҳат олган. Тўқнашувдан кейин ёнғин чиққан. 2 та юк машинаси ва 14 та енгил машина буткул ёниб кетган.

Фавқулодда вазият Жакареи аҳоли пункти яқинида юз берган. Гувоҳларнинг айтишича, машиналарнинг оммавий тўқнашуви йўлдаги кўринишнинг ёмонлиги сабабли юз берган. Ҳудудда ўрмон ёнғинлари юз бераётгани йўлнинг тутун билан қопланишига олиб келган. Бундай шароитда юк машиналаридан бирининг ҳайдовчиси бошқарувни эплай олмай, қолган машиналар билан тўқнашиб кетган.

Таъкидланишича, ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлинган. Воқеа жойида қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Фото: euronews.com