Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 26 йиллик байрами юртимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда. Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев номига турли давлат раҳбарлари ва дипломатик корпус вакилларидан қутловлар келмоқда.

«Ўзбекистон24» телеканали сайтида хабар берилишича, бугун "Ўзбекистон" Халқаро форумлар саройида Мустақилликнинг 26 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтади. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этади.

Шунингдек, адабиёт, санъат ва маданият намояндалари, спортчилар, хорижий меҳмонлар ҳам қатнашадилар.

Аввалроқ, жорий йил Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан ташкил этиладиган байрам дастури Алишер Навоий номидаги Миллий боғ бош саҳнасида эмас, «Ўзбекистон халқаро форумлар саройи»да концерт кўринишида ўтказилиши белгилангани хабар қилинганди.