Фото: rmsothebys.com

RM Sotheby's савдо уйи сентябрь ойида Лондонда ўтказадиган савдоларга De Tomaso компаниясининг сўнгги автомобили – Nuova Pantera прототипини қўймоқда. У Марчелло Гандини томонидан ишлаб чиқилган. Концепт учун 70-90 минг фунт стерлинг (90-116 минг АҚШ доллари) олишни режалаштиришмоқда.

Nuova Pantera прототипи 1999 йил сентябрь ойида De Tomaso компаниясининг 40 йиллигини нишонлаш тантанасида намойиш қилинган эди. Унинг тақдимотини компания асосчисининг шахсан ўзи Алехандро Де Томазо ўтказганди. Ишлаб чиқарувчи бошқа бирорта автомобиль барпо қилмади, Де Томазонинг 2003 йилда вафотидан сўнг, фаолиятини ҳам тўхтатди. 

Фото: rmsothebys.com

Компания ёпилгач, прототипни италиялик автоколлекционер харид қилди, икки йил ўтгач, машинани ҳозирги эгаси сотиб олди. Автомобиль сақлаш мобайнида етган нуқсонларни йўқотиш мақсадида бирмунча реставрация қилинган. 

Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, прототипнинг на интерьери, на бирорта техник жиҳози бор. Бироқ RM Sotheby's ишонч билдиришича, De Tomaso маркаси мухлислари бу прототипни харид қилишни хоҳлашади. 

Фото: rmsothebys.com
Фото: rmsothebys.com