Тасодиф ёки ўйланмай қилинган ҳаракатми, натижа нима бўлганда ҳам, президент Трамп маъмурияти Ҳарви талафотидан икки ҳафта олдин собиқ президент Барак Обама даврида қабул қилинган, сув тошқини хавфи мавжуд ҳудудларда туман инфратузилма ва бино қурилишига оид қонун ҳужжатни бекор қилганди.

Обама томонидан имзоланган ҳужжат АҚШда Сув тошқинлардан суғурталаш бўйича Миллий дастурда (NFIP) кўрсатилган стандартларни тартибга солишда муҳим эди, деб ёзади Time нашри. 1968 йил қабул қилинган Миллий дастур бўйича сув тошқини юз берганда ҳаракатланиш ва унга қарши тура олиш қуввати бир меъёрга келтирилган ва вақт ўтиши билан бу стандартлар такомиллаштирилди. Агар дастур қабул қилинмаганда ёки вақт ўтган сари ривожлантирилмаганда, АҚШнинг кўп ҳудудлари бугунги Ҳьюстон каби кўриниш касб этиши тайин эди.

2015 январь ойида Обама томонидан имзоланган 13690 сонли қарор билан соҳилбўйи шаҳарларда янги Сув тошқини хавфини аниқлаш ва бошқариш федерал стандарти қабул қилинган.

Амалдаги президент маъмуриятининг "ҳар қандай бюджетдан ажратиладиган маблағлар янги иш ўрнини яратишга ишлатилиши керак", деган ғоя билан иш тутиш, алал-оқибат аянчли натижага олиб келиши биргина Ҳарви офати билан исботланди.