Forbes журнали 1917-2017 йилларда тарихга энг катта таъсир кўрсатган россиялик 100 шахс рўйхатини тузиб чиқди.

Тарихда муҳим ўрин тутган 100 нафар россияликнинг орасида Юрий Гагарин, Михаил Горбачёв, Владимир Путин, Алла Пугачева, Леонид Брежнев ва Иосиф Сталин бор.

Рўйхатда ҳозирги пайтда ҳаёт бўлганларнинг сони 21 кишига тенг. Улар ичида балет юлдузи Михаил Баришников, физик Жорес Алферов, «ВКонтакте» ва Telegram яратувчиси Павел Дуров, режиссёр Никита Михалков, хоккейчилар Александр Овечкин ҳамда Владислав Третьяк, қўшиқчи Алла Пугачева, математик Григорий Перельман, собиқ молия вазири Алексей Кудрин ва бошқалар бор. Таъкидланишича, улардан энг ёши – Ethereum криптовалютаси яратувчиси Виталик Бутерин 23 ёшда.

Рўйхат турли соҳалардаги экспертлар томонидан тузилган, халқнинг овоз бериши жараёнида эса Юрий Гагарин, Иосиф Сталин ҳамда Владимир Путин етакчига айланди.