«Монако» ҳужумчиси Килиан Мбаппе энди «ПСЖ» футболчисига айланди.

Икки клуб ҳам 18 ёшли бу футболчи трансфери ҳақида эълон қилишди. «ПСЖ» Мбаппени бир мавсумга кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижарага олади ва у билан мавсум сўнгида 2022 йилгача шартнома имзолайди.

Хабар қилинишича, «ПСЖ» Мбаппега 135 миллион евро тўлайди, шунингдек, 45 миллион евро бонуслар сифатида ваъда қилинган.

Бундан аввалроқ Мбаппе Париж клубига ижара асосида ўтмаслиги, у тўлиқ сотиб олиниши ҳақида хабарлар берилганди. Аммо бу маълумот тасдиқланмади.