Франция президенти, бир қатор қудратли давлатлар келишуви билан пайдо бўлган, Эрон ядро дастури бўйича шартнома талаблари 2025 йилга қадар такомиллашиб боришини маълум қилди. Ғарбнинг тахминларига кўра, Эрон томонидан атом бомбасини яратиш устидаги амалиётлар 2015 йил имзоланган келишувга асосан узоқ муддатга тўхталиши лозим эди, эвазига халқаро ҳамжамият томонидан қўйилган санкциялар бекор қилиниши кўзда тутилганди.

Уран захирасини бойитиш бўйича дастурни келгуси ўн йиллик давомида тўхтатиб туриш масъулиятини ўз зиммасига олган Эрон ҳукумати, шунингдек, баллистик ракеталар сонини 2023 йилгача кўпайтирмасликка ҳам ваъда берган.

"Президент Эммануэль Макрон 29 август куни Вена шартномасида кўрсатилган талаблар 2025 йилдан кейинги даврда ҳам такомиллашиб боришига ишора қилди", дейди чоршанба куни ташкил этилган пресс анжуманда иштирок этган президент Ахборот хизмати вакили Агнес Ромате-Испания.

Ўтган икки йил давомида Буюк Британия, Германия, АҚШ расмийлари Эроннинг шартнома талабларини бажармай, дастур устида ишларни давом эттираётгани ҳақида БМТда шикоят қилган. Макроннинг бундай муносабати АҚШ президенти Дональд Трампнинг шартномадан чиқиш ҳақидаги фикри билан бир пайтда янграмоқда.