Номаълум шахслар Instagram’даги камчиликдан фойдаланиб, таниқли шахсларнинг телефон рақамлари ва электрон манзилларини ўғирлашди. Бу ҳақда The Verge хабар бермоқда.

Бузиб кириш қурбонларига сервис томонидан махсус белги берилган, яъни никнейми ёнида мовий рангдаги белги бўлган саҳифалар айланди. Одатда бундай белгилар машҳур шахсларга берилади.

Instagram барча жабрланган фойдаланувчиларни бузиб кириш ҳолати ҳақида огоҳлантириб, бунга саҳифаларнинг махфий сўзлари алоқадор бўлмаганини таъкидлаб ўтди.

Аввалроқ спам-бот 700 млн электрон манзил ва махфий сўзларни тармоққа жойлаштиргани хабар берилганди.