OurMine хакерлар гуруҳи дунё мамлакатларига доир махфий маълумотларни эълон қилувчи WikiLeaks ташкилоти сайтини бузишди, деб ёзмоқда Verge.

Таъкидланишича, сайтнинг бош саҳифасида хакерларнинг хабари пайдо бўлган. 

«Салом, бу OurMine (хавфсизлик хизмати), ташвишланманг, биз шунчаки, техник назоратни ўтказаяпмиз. Оҳ, тўхтанг, бу текширув эмас! WikiLeaks, ёдингиздами, сиз бизга бузишни таклиф қилган эдингиз?» — деб ёзган хакерлар.

Хабар тайёрланаётган вақтда сайтга кириб бўлмаётган эди. 

WikiLeaks сайти эса, Twitter саҳифасида серверлар бузиб кирилмагани ҳақида хабар қолдирди.