Берлиндаги Халқаро маиший электроника кўргазмасидаги (IFA 2017) илк тақдимот Acer компанияси маҳсулотларига бағишланди. Ишлаб чиқарувчи бир неча портатив қурилма, шунингдек, тарихдаги ўзининг энг кучли ўйин компьютерини тақдим этди.

Chrome OS’даги Acer Chromebook 15 

Янги Acer Chromebook 15 алюминийли корпус, 15,6 дюймли Full HD IPS экран (сенсорли ва оддийси бўлади), яхши батарея ҳамда чироқли клавиатурадан иборат. Қурилма битта қувватлантириш билан 12 соат ишлаши мумкин. Бундан ташқари, унда вентиляторлар йўқ. HD-кенгликка эга веб-камера 88 даражали кўриш бурчагига эга.

Фото: hi-tech.mail.ru

Acer Chromebook 15 қатори икки ядроли Intel Celeron процессорлари ёки тўрт ядроли Intel Pentium процессорлари ҳамда eMMC ички хотиранинг 32 ГБ ёки 64 ГБ.лик вариантлари, шунингдек, 4 ГБ ёки 8 ГБ.лик оператив хотирага эга бўлади. Chromebook 15 оғирлиги 1,72 кг.ни ташкил қилади. Янги Chromebook 15 октябрда чиқади ва 499 евродан бошлаб сотилади.

Windows 10’даги Acer Swift 5, Spin 5 ва Switch 7 Black Edition ультрабуклари

Фото: hi-tech.mail.ru

•  Swift 5 1 кг.дан енгилроқ, бунга ноутбукнинг бошқа қисмларида ишлатилган ўта енгил магнийли-литийли устки ва пастки қотишма туфайли эришилган. Қурилма бир қувватлантириш билан 8 соат ишлаши мумкин. Энг енгил 14 дюймли ноутбук.

Фото: hi-tech.mail.ru

•  Spin 5 13 ва 15 дюймли модификацияда чиқарилади ҳамда 16 ГБ.гача бўлган DDR4 оператив хотирага эга бўлади. У 13 соат тўхтовсиз ишлаши мумкин ва NVIDIA GeForce GTX 1050 дискретли графикага эга. Трансформер Dolby Audio’ни қўллаб-қувватлайди.

Фото: hi-tech.mail.ru

•  Switch 7 Black Edition — бу дунёдаги биринчи вентиляторсиз дискретли графикага эга ноутбукдир. Қурилма 8-авлоддаги Intel Core i7 процессори ва NVIDIA GeForc MX150 графикасига эга. Шу билан бирга, гаджетнинг оғирлиги ажратиб қўйилган клавиатура ҳолатида 1,15 кг келади. Бундан ташқари, 13,5 дюймли 2256x1504 кенгликка эга IPS-дисплейдан Wacom EMR стилуси ёрдамида фойдаланиш мумкин. 

Барча қурилмалар саккизинчи авлоддаги Intel Core процессорлари, Windows Hello’ни қўллаб-қувватловчи хавфсиз биометрик индентификация технологияси билан жиҳозланди.

Acer Switch 7 Европада декабрь ойида 1999 евродан сотувга чиқса, Acer Swift 5 — 1099 евро, Acer Spin 5’нинг 13 дюймли модели 899 евро ва 15 дюймлиси 999 евро туради.

Acer Predator Orion 9000

Фото: hi-tech.mail.ru

Шунингдек, компания 35 дюймли HDR-монитор ва 18 ядроли Intel Core i9 Extreme Edition процессорларига эга энг янги ўйин компьютерини ҳам тақдим этди. Букилган Acer Predator X35 монитори NVIDIA G-SYNC ва Acer HDR Ultra’ни қўллаб-қувватлайди, янгиланиш частотаси 200 Гц ва кенглиги 3440x1440’га (WQHD) тенгдир.

Acer 4 та Radeon RX Vega (PCIe x16 4 та слоти) картасига қадар бўлган тизимли қўллаб-қувватлов ёки иккита NVIDIA GeForce GTX 1080Ti картасини SLI режимида, жумладан, виртуал реаллик вазифалари учун фойдаланиш имкони билан таъминлади. Фазовий кемага ўхшаш бўлган корпус қора ва кумуш рангга эга бўлиб, олд панелнинг четларида созлаш мумкин бўлган RGB-ёритгичи бор.

Фото: hi-tech.mail.ru

Тизимга суюқ совутиш ва Acer’дан IceTunnel 2.0’ни ўрнатиш мумкин. IceTunnel 2.0 – бу ҳаво оқимини бошқариш учун такомиллаштирилган ечим бўлиб, у тизимни бир неча иссиқлик зоналари ажратади. Уларнинг ҳар бири эса ҳаво оқимлари учун алоҳида туннелга эга.

Windows 10’да ишловчи янги қурилма Европада ноябрь ойида 1999 евро нархи билан сотувга чиқади. Predator X35 дисплейи 2018 йилнинг биринчи чорагида тақдим этилади.

Acer Aspire S24

Бундан ташқари, Acer Aspire сериясини янги 23,8 дюймли Aspire S24 all-in-one компьютери билан тўлдирди. Ишлаб чиқарувчининг баёнотига кўра, янги универсал компьютер дунёдаги энг ингичкаси ҳисобланади – у фақатгина 5,97 мм.лик ўлчамга эга. 

Фото: hi-tech.mail.ru

Қурилма 8-авлоддаги Intel Optane опционал хотирага эга Intel Core процессорларига эга. Моноблокка ҳажми 256 ГБ.га қадар бўлган SSD ташиш қурилмаси ёки 2 ТБ.лик қаттиқ диск ўрнатилади.

Фото: hi-tech.mail.ru

Acer Aspire S24 2017 йилнинг ноябрида 999 евродан сотувга чиқади.