Илон Маскнинг Tesla капсуласи янги тезлик рекордини ўрнатди. У Hyperloop юқори тезликдаги туннелида саёҳат қилишга мўлжалланган бўлиб, соатига 355 километр тезликка етган. Бу ҳақда The Verge хабар бермоқда.

Маскнинг рекорди Мюнхен техника университети талабаларининг капсуласи кўрсаткичини янгилади – бу ҳафтада уларнинг транспорт воситаси соатига 323 километр тезликка чиққанди. Миллиардер бу ҳодисага Instagram’даги саҳифасида изоҳ берди ва кейинги ойда соатига 500 километр тезликка чиқишни ваъда қилди.

29 август куни Маск Лос-Анжелесдаги туннелга биринчи электрокарни туширгани хабар берилганди.

 

A post shared by Elon Musk (@elonmusk) on