Жорий йилнинг 27 август куни Мирзо Улуғбек туман ИИБ ҲПБ таянч пункти профилактика инспекторлари томонидан илгари фирибгарлик жиноятини содир этиб судланган шахс Жанубий Кореяга ишлашга юборишни ваъда қилиб, 5800 АҚШ долларини олиб, ўз эҳтиёжига ишлатиб юборганлиги аниқланиб, қўлга олинди.

Бу ҳақда KUN.UZ’га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

М.Улуғбек туманида 27 август куни соат 18.32да, 2016 йилнинг октябрь ойида, 1977 йилда туғилган, ишламайдиган, муқаддам Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан судланган, Наманган вилояти, Косонсой тумани, Ҳуррият кўчасида яшовчи Х.С. Яланғоч даҳаси 103-уй олдида, 1989 йилда туғилган, Яланғоч даҳаси 103-уйда яшовчи Т.Ф.га ўзини Жанубий Корея элчихонасида ишловчи ходим деб таништириб, унинг “Даврон ва Бехруз” исмли жиянларини Жанубий Корея давлатига ишлашга юборишни ваъда қилиб, 5.800 АҚШ долларини олиб, ўз эҳтиёжига сарфлаб юборганлиги аниқланиб, ушланди. 

Мирзо Улуғбек туман ИИБ томонидан фуқаро Х.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан  жиноят иши кўзғатилди.