Германиянинг дунёга машҳур BMW автомобилсозлик компанияси «кучайтирилган» i3s электрокарининг промо-ролигини намойиш этди. Видеода хэтчбек 1970 йилларда ишлаб чиқилган Dodge Charger билан светофор пойгасига киришгани акс этган.

«S» модификацияси август ойи охирида намойиш этилган эди. Хэтчбекка 184 от кучига эга двигатель ўрнатилган,  орқа ғилдираклари оралиғи кенгайтирилган, йўл билан кузов пасти оралиғи 10 ммга пасайтирилган, қаттиқроқ подвеска, 20 дюймли диск ва шиналарга эга. Уларнинг кенглиги одатдаги BMW i3 шинасидан 20 ммга энлироқ.

«Кучайтирилган» i3 тезлигини нолдан «юз»гача 6,9 сонияда эришади. Аммо промо-роликда хэтчбек соатига 60 км тезликка 3,7 сонияда эришгани айтилади. Электрокар энг юқори тезлиги 160 км/соатни ташкил этади. 

BMW i3s бир марта қувватлангач, 200 км масофани ортда қолдиради. 647 м3 ҳажмли бензинли мотордан фақат генератор сифатида фойдаланилади. Шу билан у 330 кмгача юра олади.