Аргентина терма жамоаси билан Уругвайга қарши ўйин учун Монтевидеога етиб келган Лионель Месси яна бир бор инсонийлик кўрсатди. У ўз мухлиси билан бирга суратга тушган.

Аввалига қўриқчилар мухлис болакайни тўхтатишган ва ортига қайтаришган, аммо бир гуруҳ кишилар ўртасида кетаётган Месси буни кўриб қолган ва ёнидаги кишилардан болани олиб келишни сўраган. Натижада қўриқчилар болани ўтказиб юборишга мажбур бўлишди. Якунда Месси болакайни қучоқлаб, у билан бирга суратлар тушган.

ЖЧ-2018 саралаши доирасида Уругвай ва Аргентина ўртасидаги баҳс 1 сентябрь куни бўлиб ўтади.