Америка Қўшма Штатларининг Техас штати губернатори Грег Эббот «Ҳарви» довулидан сўнг Мексикадан гуманитар ёрдамни қабул қилишга рози бўлди, деб хабар бермоқда Dallas News.

Аниқлик киритилишича, Мексика АҚШга озиқ-овқат, дори-дармонлар ва биринчи эҳтиёж буюмларини юборишни таклиф қилган.

«Улар бизни нималар билан қўллаб-қувватлашга тайёр экани ҳақидаги рўйхат бор, биз уни қабул қиламиз», - дея маълум қилди Эббот.

Аввалроқ Техасни довулдан кейин тиклашга 125 млрд доллардан кўпроқ маблағ талаб қилиниши мумкин экани хабар берилганди.