Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида уч қаватли бино қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди, яна 15 нафар инсон жароҳатланди. Бу ҳақда ANI хабар бермоқда.

Таъкидланишича, вайроналар остидан 25 киши чиқариб олинган.

Айни дамда қутқарув амалиёти давом этмоқда. 

Жорий йилнинг июль ойи охирларида Мумбайда уй қулаши оқибатида 17 киши ҳалок бўлганди.