Нобель мукофоти совриндорлари аҳолининг кўпайиб кетиши, атроф-муҳитнинг барбод бўлиши ва ядровий уруш хавфини инсониятга таҳдид солаётган бош хавфлар деб аташди. Бу ҳақда Times Higher Education журнали ўтказган сўровномадан маълум бўлди.

Журналнинг маълум қилишича, “инсониятга хавф солаётган бош таҳдидлар қайсилар?” деган саволга 50 нафар Нобель мукофоти совриндори ўз фикрини билдирган: улардан 34 фоизи Ер аҳолиси кўпайишини, 34 фоизи атроф-муҳитга путур етиши, 23 фоизи эса ядровий урушни бош хавф деб аташган. Бир қатор, яъни 6 фоиз олимлар террорчилик ва “уқувсиз етакчилар”дан хавфсирашмоқда. Жумладан, баъзи олимлар бундай етакчилар қаторига АҚШ президенти Дональд Трампни киритишган (6 фоиз олимлар). 

Ушбу рўйхатнинг охиридан гиёҳванд моддалар ва ҳаттоки Facebook ижтимоий тармоғи ўрин олган.