Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов Хитойга қарши учрашувдан сўнг (0:1) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бугун дарҳақиқат, жуда қийин бўлди. Қанчадан-қанча 100 фоизлик имкониятлардан фойдалана олмадик. Гол уришимиз шарт бўлган вазиятларни кўкка совурдик. Албатта бундай имкониятлардан фойдалана олмаганингдан кейин жазоланасан. Сен урмасанг, сенга уришади.

Энди Жанубий Корея терма жамоасига қарши ўйинда боримизни бериб ўйнашимиз керак. Бунақа ҳолатда ёки Кореяни ютиш керак, ёки, яхшиси футбол ўйнашни буткул йиғиштириб қўйиш керак. Ўйинга бугунгидек ёндашиб бирор нарсага эришиб бўлмайди», дея жаҳл билан гапириб ўтди Аҳмедов.