«Арсенал» ярим ҳимоячиси Алекс Окслейд-Чемберлен «Ливерпуль»га ўтиши ойдинлашмоқда.

24 ёшли бу хавбек янги клуби билан 2022 йилгача амалда бўладиган янги шартнома имзолайди.

Окслейд-Чемберлен «Ливерпуль»да ҳафтасига 120 минг фунт миқдорида маош олади.

Бундан аввалроқ футболчи «Арсенал» билан шартномани узайтиришдан бош тортганди. Лондон клуби унга ҳафтасига 180 минг фунт миқдорида маош тўлаш назарда тутилган шартнома таклиф этганди.

«Ливерпуль» ва «Арсенал» Окслейд-Чемберлен трансфери борасида келишувга эришиб бўлган, унга кўра «Арсенал» футболчи учун 40 миллион фунт ишлайди.