Финландиянинг Аалто университети ва Хельсинки университети тадқиқотчилар гуруҳи транскраниал магнитли стимуллаш воситасида мия фаолиятини яхшилашни уддалашди, деб ёзмоқда Cerebral Cortex.

Олимлар тажриба давомида қисқа магнит импульслари ёрдамида нейронларни уйғотиш йўли билан метакогнитив жараёнларга таъсир қилишди. Бу эса, тажрибада қатнашганларга тактил ёдда сақлаш бўйича баъзи вазифаларни бажариш имконини берди. 

Метакогнитив жараёнлар ёки метатаниш деб инсонларнинг ўзини бошқара олиш жараёнлари: хотиранинг турли кўринишлари, диққат, ҳаяжон, қарорлар қабул қилишни назорат қилиш ва кузатиш хусусиятига айтилади.