Пентагон маъмурияти (АҚШ мудофаа вазирлиги) айни вақтда Афғонистон ҳудудида хизмат мажбуриятларини ўтаётган америкалик ҳарбийлар сонини маълум қилди. Reuters агентлигининг хабарига кўра, у ерда 11 минг аскар хизмат қилмоқда.

Таъкидланишича, бу Афғонистондаги ҳарбий контингент сони кўтарилганини англатмайди. Унинг сўзларига кўра, мазкур маълумотлар аввал эълон қилинмаган аниқ рақамлардир, холос. 

Пентагон вакили Дана Уайтнинг қайд этишича, «бу аскарлар сонининг ошгани эмас», балки АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбийлари сони борасида шаффоф бўлишга интилишдир. 

Бундан аввал, АҚШ мудофаа вазирлиги Афғонистонда 8400 ҳарбий хизматчиси борлигини билдирган эди. Бу маълумотлар Барак Обама маъмурияти томонидан маълум қилинганди.