Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарованинг маълум қилишича, Сурияда «Шабоб ас-Сунна» қуролланган гуруҳи кимёвий қуролдан фойдаланиши мумкин ва буни амалга оширмоқчи. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Хавотирли маълумот келиб тушмоқда. Россия томонида бор бўлган маълумотларга кўра, «Шабоб ас-Сунна» қуролланган гуруҳи кимёвий қуролдан фойдаланиши мумкин», - деди у.

Захарованинг таъкидлашича, Дера вилоятида террорчиларнинг қурол-аслаҳа омборида заҳарловчи моддага эга бир неча ракеталар бор, улардан аҳоли пунктларидан бирида фойдаланиш режалаштирилган.

Аввалроқ Сурия мухолифати АҚШ воситачилар орқали ИШИДга қурол сотаётгани ҳақида маълум қилганди.