Ҳамбургда давом этаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакилларидан яна бири ярим финал жангини ўтказди.

Оғир вазнда (91 кг.) иштирок этаётган Санжар Турсунов ярим финалда Олимпиада ва жаҳон чемпиони, россиялик Евгений Тишченкога қарши рингга чиқди.

Фото: AIBA

19 ёшли спортчи ўзидан бўй жиҳатдан баланд бўлган рақибга бир нечта кучли зарбалар берди. Аммо ҳакамларнинг барчаси ғалабани Россия вакилига тақдим этишди — 27:30, 27:30, 27:30, 27:30, 28:29.

Фото: AIBA

Шу тариқа, илк марта ЖЧда иштирок этган Санжар Турсунов бронза медаль билан кифояланадиган бўлди.