Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун, 31 август куни ЖЧ—2018 саралаш гуруҳ босқичи доирасидаги сўнгги икки ўйинидан дастлабкисини ўтказади. Ухан шаҳрида ўтказиладиган баҳсда Самвел Бабаян шогирдлари Хитой меҳмони бўлади.

Икки терма жамоа ҳам асосий таркибларни эълон қилган. Бу ўйинда ўзбекистонликларнинг асосий футболчиларидан бири Сардор Рашидов ўйнайди олмайдиган бўлди.

«Ўзбекистон МТЖ ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов таомдан заҳарланиши оқибатида ўйин қайдномасига киритилмади. Унинг ўрнида Сардор Мирзаев», дейилган ЎФФ расмий твиттерида.