Американинг Ат-Танф базасида АҚШ йўриқчилари раҳбарлигида тайёргарлик олиб бораётган жангарилар ИШИД террорчилик гуруҳига америкаликларнинг қурол-яроғларини сотишмоқда. Бу ҳақда базанинг Сурия сектори хавфсизлик хизмати собиқ бошлиғи Муҳаммад Ассалам маълум қилди. 

"Яширин қўллаб-қувватлов ИШИДга қурол сотиш билан билан боғлиқ бўлган. Биз бу ҳақда билганимиздан сўнг, америкаликларга айтдик. Бироқ улар ўзлари томонидан бизнинг устимизга қўйилган қўмондонни янада кўпроқ қўллашни бошлади. Улар Америкада ишлаб чиқарилган қурол-яроғ, суюлтирилган табиий газ, машиналар, М-16 сойли милтиқларни сотишган", - деган Ассалам РИА Новости’га.

Агентлик суҳбатдошларининг сўзларига кўра, Ат-Танфа базасида ИШИДга қарши жанг қилишга тайёр сурияликлар бор, бироқ уларнинг бир қисми Сурия армиясига ҳам қарши курашиш ниятида. 

"Америкалик ҳарбийлар сурияликлардан САР армиясига қарши жанг қилишни сўрашган, бироқ ўзини ҳурмат қиладиган кишилар бунга рад жавобини бериб, бизнинг гуруҳ армияга қарши эмас, балки ИШИД билан курашиш учун тузилганини маълум қилишди. Шунинг учун гуруҳнинг бир қисми – Дайр аз-Зордан бўлганлар – Шаддади базасига ИШИД билан курашиш, кейин эса, эҳтимол, ҳукумат кучларига қарши жанговар ҳаракатларда иштирок этиш учун жўнатилди", - дея таъкидлаб ўтди Ассалам.

Унинг сўзларига кўра, америкалик ҳарбийлар тинч аҳоли вакилларига, қочқинлар лагери Ат-Танф базасидан 20 километр масофада жойлашганига қарамай, ҳеч қандай эътибор қаратишмаган. 

"Гуманитар, тиббий ёрдам ва фуқароларни ҳимоя қилиш умуман йўқ", - дея таъкидлаб ўтди у.