Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Япониянинг Йокосукадаги ҳарбий-денгиз базасига борди.

Бу ҳақда Associated Press хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, Мэй ва Япония мудофаа вазири Ицунори Онодэра «Идзумо» ҳарбий кемаси бортида учрашув ўтказишган.

Агентлик маълумотларига кўра, бош вазир Япония миллий хавфсизлик Кенгаши йиғилишида ҳам иштирок этишни режалаштирган.

Мэй Японияга 30 август куни уч кунлик ташриф билан келди. У япониялик ҳамкасби Синдзо Абэ билан хавфсизлик, савдо ва брексит масалаларини муҳокама қилиш ниятида.

Аввалроқ Тереза Мэй Хитойнинг КХДРга босими жуда муҳим эканини айтганди.