Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй бош вазир лавозимида қанча вақт қолиши билан боғлиқ бўлган турли гап-сўзларни тўхтатишга чақирди. Унинг қўшимча қилишича, бу лавозимда узоқ вақт давомида қолади, деб хабар бермоқда ITV телеканали.

«Менинг келажагим бўйича кўплаб тахминлар бор, бироқ мен бу ерда узоқ вақт қоламан», - деди у.

Аввалроқ Mirror нашри парламентдаги манбаларига асосланган ҳолда Тереза Мэй 2019 йилнинг 30 августига қадар Буюк Британия бош вазири лавозимини тарк этиши мумкин экани ҳақида хабар тарқатганди.

Шунингдек, 60 фоиздан ортиқ британияликлар Brexit бўйича Мэй ҳукуматини қўллаб-қувватламаётгани маълум қилинган.