31 август куни Европада трансферлар ойнаси ёпилмоқда. Трансферларнинг охирги куни ҳар галгидек қизғин кечмоқда. Ёз бўйи катта маблағлар сарфлаган «ПСЖ» ҳали тўхтамади, «Барселона» ҳали таркибни тўлдира олмади, Англияда жамоалар охирги соатлардан фойдаланиб қолишмоқчи. Қуйида ким қаерга ўтаётгани, қайси жамоа кимни сотиб олаётгани ҳақидаги охирги хабарлар билан танишиб боришингиз мумкин.

Трансферларнинг охирги кунидаги асосий интригалар:
Мбаппе    «Монако»дан «ПСЖ»га
Коутиньо    «Ливерпуль»дан «Барселона»га
Лемар        «Монако»дан «Ливерпуль»га
Ди Мария    «ПСЖ»дан «Барселона»га
Ўзил        «Арсенал»дан «Боруссия»га
Санчес        «Арсенал»дан «Манчестер Сити»га
Чемберлен    «Арсенал»дан «Ливерпуль»га

Чемберленга жавоб берилди
Англия Премьер-лигасида муҳим трансферлар. «Арсенал» футболчиси Алекс Окслейд-Чемберлен «Челси» таклифини рад этиб, «Ливерпуль»ни танлади. Бу пойгада Юрген Клопп Антонио Контени ютиб чиқди. Англиядан келаётган маълумотларга кўра, ливерпулликлар клуби ушбу футболчи учун Лондон жамоасига 40 млн фунт стерлинг тўлайди. Окслейд-Чемберлен айни дамда янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтмоқда

Мбаппе — Неймар ёнига
— «ПСЖ» молиявий фэйр-плейга амал қилган ҳолда 31 август куни Килиан Мбаппе трансферини амалга оширмоқчи. «Монако» футболчиси парижликларга 150-170 млн еврога тушади. «ПСЖ» Мбаппени кейинги йили сотиб олиш шарти билан бир йилга ижарага олмоқда. Килиан парижликлар учун тиббий кўрикдан ўтиб бўлган. Энди бу ҳақда ҳаммага расман эълон қилиш қолди.

«Барселона»: Коутиньо ёки Ди Мария
— Миллионер футболчилар босим остида. «Ливерпуль» футболчиси Коутиньо «Барселона»га трансфер қилинишига тўсиқ қўйилгани учун қаттиқ норози. Охирги хабарларда Коутиньо каталонлар сафига 160 млн евро эвазига ўтиши айтилганди. Шу билан бирга уларда Анхель Ди Мария варианти пайдо бўлди. Аргентиналик футболчи «ПСЖ» раҳбариятидан ўзини «Барселона»га қўйиб юборишни сўради. Эндиликда эса каталонлар Риёз Маҳрезни трансфер қилиши ҳақида хабарлар пайдо бўлмоқда.

Алексис: Лондондан Манчестерга
— Британиялик журналистлар Алексис Санчес ўзини трансферга қўйишни сўрагани ҳақида ёзишмоқда, аммо «Арсенал»да бу инкор этилди. Лекин бу трансфер бомбаси охирги кунда портлаши мумкин. «Манчестер Сити» «канонирлар»га Санчес учун 50 млн фунт тўлашга тайёр. Хосеп Гвардиола ўз собиқ шогирдини Арсен Венгердан олиб кетмоқчи. Барчасини кун охиригача билиб оламиз.

Tribuna.uz сайтида трансферларнинг сўнгги кунидан ОНЛАЙН

— «Ливерпуль» Филиппе Коутиньони «Барселона»га сотадиган кўринади. «Қизиллар» «Арсенал»дан Алекс Окслейд-Чемберленни олди. Бундан ташқари, «Ливерпуль» «Монако»дан Тома Лемарни трансфер қилиш жараёнини бошлади. 

Ёзнинг асосий трансферлари

Неймар    «Барселона»дан «ПСЖ»га (222 млн евро)
Дембеле    «Боруссия»дан «Барселона»га (105 млн евро)
Лукаку        «Эвертон»дан «МЮ»га (84,7 млн евро)
Мората        «Реал»дан «Челси»га (65 млн евро)
Менди        «Монако»дан «Сити»га (57,5 млн евро)
Ляказетт    «Лион»дан «Арсенал»га (55 млн евро)