Ўзбекистонда сифатли ва ҳамёнбоп металл конструкцияларни ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи "HAKIM METALL STROY" масъулияти чекланган жамияти барчани қўшалоқ айём - Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллиги ҳамда Қурбон ҳайити билан табриклайди. Мазкур байрамлар юртимизга фаровонлик, хонадонларга хотиржамлик, файз-у барака олиб келсин. Барча Ўзбекистон аҳлига сиҳат-саломатлик, кўтаринки кайфият ва унутилмас онларни тилаб қоламиз. 

"HAKIM METALL STROY" МЧЖ 

Фото: HAKIM METALL STROY
Фото: HAKIM METALL STROY
Фото: HAKIM METALL STROY

"HAKIM METALL STROY" МЧЖ кисловод ва бошқа ҳар хил модуллар, ангарларни монтаж ва демонтаж қилиш ишларини бажаради. Буюртмага кўра, металл конструкциялар ишлаб чиқаради, сотади ва сотиб олади.

Омборлардаги конструкцияларнинг хилма-хиллиги эвазига металл конструкцияларни бозор нархидан арзон ва келишилган нархларда, юқори сифатда бажариб беради.

Фото: HAKIM METALL STROY
Фото: HAKIM METALL STROY

Металл конструкция - ўзига хос конструктор бўлиб, ундан қурилаётган бино ёки иншоотнинг каркаси йиғилади. Қоидага асосан, бундай металл конструкциянинг ўз функциялари ва асосий вазифалари мавжуд. Металл конструкцияни ўрнатиш жараёни профессионал даражада ўтиши учун катта тажриба ва кўникмага эга бўлиш зарур.    

Металл конструкция ишлари қандай амалга оширилади? 
 
Ҳар қандай лойиҳани амалга оширишдан аввал қурилиш ва монтаж ишлари кетадиган жойни текшириш керак бўлади.  Кейин эса лойиҳани ҳужжатлаштириш лозим. Аввалига муҳандислар бошланғич эскизлар устида иш бошлашади. Кейин эса буюртмачи ёки архитектор билан келишув ишлари амалга оширилади.  Агар ижобий жавоб олинса, иш ҳужжатларини яратиш мумкин. Шунингдек, барча молиявий жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда смета (қурилишга кетадиган харажатлар рўйхати) тузилади. 

Фото: HAKIM METALL STROY
Фото: HAKIM METALL STROY

 

Нима учун металл конструкция?

Металл конструкциялар ўлчами, тайёрланиш усули, конфигурацияси ва қўлланилиши жиҳатидан фарқланади. Металл конструкциялар, шунингдек, темир-бетон конструкцияларга қараганда қатор устун жиҳатларга ҳам эга:

* уларнинг вазни енгиллиги, 
* монтаж ҳамда демонтаж ишларининг қулайлиги,
* қурувчиларга ташишнинг осонлиги, 
* тезлик билан тиклаш имконияти.

Фото: HAKIM METALL STROY
Фото: HAKIM METALL STROY
Фото: HAKIM METALL STROY
Фото: HAKIM METALL STROY

Қаерда қўлланилмоқда? 

Ҳозирда, айнан шундай конструкциялардан йирик савдо марказлари ҳамда қисқа муддатларда қурилиши талаб қилинган кўплаб бинолар барпо қилинмоқда.

Янги иморат қуришда ишончли ҳамкор излаётган бўлсангиз, юқори сифатли металл конструкциялар ишлаб чиқарувчи "HAKIM METALL STROY" компаниясига мурожаат қилинг.

Телефон: +998 90 907-09-52, +998 94 653-17-90 +998 99 887-09-52

Реклама ҳуқуқи асосида