Жулиан Ассанжнинг WikiLeaks лойиҳаси ташкилот сайти хакерлар гуруҳи томонидан бузиб кирилгани борасидаги хабарларни рад этди. Бу ҳақда WikiLeaks’нинг расмий твиттерида маълум қилинган.

«WikiLeaks серверлари бузиб кирилгани ҳақида фейк хабарлар тарқалди. Бу ёлғон», - дейилади хабарда. Бироқ, айни дамда фойдаланувчилар WikiLeaks сайтига кира олмаётгани маълум қилинган.

Аввалроқ хакерлар WikiLeaks сайтини бузишгани хабар берилганди.