ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 9-туридан ўрин олган яна икки учрашув ўз ниҳоясига етди.

Жанубий Корея термаси ўз майдонида Эронни қабул қилиб, бир киши кўп бўлиб ўйнасада, 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Бу натижадан кейин жанубий кореяликлар очколари сонини 14тага етказган ва иккинчи ўринга мустаҳкам жойлашган. Эрон эса гол ўтказмаслик бўйича энг узоқ серияни қайд этмоқда, Кейруш шогирдлари халқаро майдонда 1108 дақиқа вақт давомида гол ўтказмай келмоқда.

Гуруҳнинг иккинчи учрашувида Қатар Сурия билан сафар ўйинини ўтказди ва 1:3 ҳисобида енгилди. Бу ғалабадан кейин сурияликлар 12 очко билан учинчи ўринга кўтарилди ва мундиал йўлланмаси учун яхши имконият ҳосил қилди.

ЖЧ–2018 саралаши, 9-тур
31 август, пайшанба

Жанубий Корея – Эрон 0:0
Сурия – Қатар 3:1

“А” гуруҳи саралаш босқичининг сўнгги босқичида қуйидаги учрашувлар бўлиб ўтади.
ЖЧ–2018 саралаши, 10-тур
5 сентябрь, сешанба

20:00  Эрон – Сурия
20:00  Қатар – Хитой 
20:00  ЎЗБЕКИСТОН – Жанубий Корея